Сирдарё вилоятида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси ишчи гурухи аъзолари иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти хокимлиги мажлислар залида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Миллий комиссия ишчи гуруҳи, Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси ва ишчи гуруҳи аъзолари, шаҳар-туман ҳудудий комиссиялари вакиллари, масъул котиблари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар қатнашди.

Йиғилишни вилоят худудий комиссия аъзоси, вилоят хокимининг ўринбосари И.Мўминов очиб, йиғилиш қатнашчиларини Миллий комиссия ишчи гуруҳи аъзолари билан таништириб, сўзни Ўзбекистон Республикаси ИИВ катта тезкор вакили подполковник С.П.Саидазимовга берди. С.П.Саидазимов йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги 5775-сонли фармон моҳиятини тушунтириб, комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунча берди.

Шундан кейин Миллий комиссия ишчи гуруҳи аъзолари сўзга чиқиб, комиссияга аъзо бўлган мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тушунтириш беришди.

Шундан кейин вилоят ҳудудий комиссия масъул котиби, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларини одам савдоси жиноятини олдини олиш, мазкур жиноятга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, Миллий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.