35 КУНЛИК ЧАҚАЛОҚНИНГ НАРХИ 500 ДОЛЛАРМИ?

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Т. 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди. Шу мақсадда у таниши, Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудираси Н.Т. билан жиноий тил бириктирди. Натижада туғруқхона бўлими мудираси «Қурама» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уй бекаси М.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғига М.Т. фарзандини 500 АҚШ долларига сотмоқчи эканлигини айтади. Бу ҳақида “Постда.уз” хабар тарқатди.

М.М. туман тиббиёт бирлашмасига 5.500.000 сўм пул олиб келиб, Н.Т.га 1.500.000 сўм ва чақалоқнинг онасига эса 2.200.000 сўм пул ҳамда умумий қиймати 500.000 сўмлик кийимларни беради.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.