Барчамиз учун муҳим учрашув

14 февраль куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Сити-Палас” меҳмонхонасида “Давлат ва нодавлат ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича ижтимоий ҳамкорлик фаолиятини жадаллаштириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур давра сухбатини Одам савдосига қарши курашиш бўйича кичик миллий комиссия масъул котиби, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Бошқарма бошлиғи — Улуғбек Гайназаров ва Республика » Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот маркази Бошқаруви раиси Нодира Каримова кириш сўзи билан очиб беришди.

Ушбу давра сухбатида Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби ва масъул ҳодимлари, ҳудудий кичик комиссиялар масъул котиблари, шу жумладан, Наманган вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи майор Шерматов Шерзодбек Абдужабборович ҳамда “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари масъул ҳодимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра сухбатида таъкидланганидек, Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази, унинг жойлардаги марказлари ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда одам савдосининг олдини олиш ва ундан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу Давр сухбати давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди :

✅» Одам савдосини ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш қўшимча чора — тадбирлар туғрисида ( ПФ-5775, 30.07.2019), (миллий комиссия тарқибий тузилмаси ва унинг қуйи қўмиталари, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ННТлар билан Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги самарали ҳамкорлик фаолияти)».

✅»Одам савдосини ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида ҳалқаро ҳамжамият, давлат идоралари ва ушбу соҳага ихтисослашган ННТлар билан самарали ва ўзаро ҳамкорлик.

✅» 2019 йил- ОДАМ савдосини қарши курашиш соҳасида эришилган натижалар, фаолиятдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари».

✅»Одам савдосидан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ННТ ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш».

✅»Республика Одам савдосини олдини олиш соҳасида амалга оширилаётган чора- тадбирлар тўғрисида кенг жамоатчилик ва Халқаро ҳамжамиятга ишончли маълумотни етказиш мақсадида тарғибот ишларини самарали ташкил этиш».

✅» Долзарб алоқа тармоғи» Одам савдоси ҳолатлари ва жабрланувчилар идентификациясини аниқлашда самарали восита. Қайта йўналтириш, ёрдам турлари ва тегишли тузилмалар билан ҳамкорлик.

( ННТ, Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирлиги, ҳалқаро ташкилотлар)».

✅»Одам савдоси соҳасидаги жиноятчиликни камайтиришга ёрдам берадиган профилактика чораларни қўллаш бўйича давлат ва нодавлат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлиги».

✅»Ҳамкорлик — реал кўмак кўрсатишнинг муҳим омилларидан бири сифатида».

✅Одам савдоси жабрланувчилар ҳисобланган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда ижтимоий ҳамкорлик».

Сухбат давомида, Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот Марказининг ҳар бир минтақавий бўлимлари вакиллари ўз фаолиятлари ҳақида тақдимот қилишди.

Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот Маркази Наманган вилоят бўлимининг вакиллари Зарипова Марианна ва Шамсиддинов Орифжон бўлим томонидан ташкил этилган «Волонтёрлар мактаби» ҳақида гапириб ўтишди. «Волонтёрлар мактаби»да асосий иштирокчилари — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги Наманган Академик лицейи ва Наманган вилоят юридик коллежининг ўқувчиларидан ташкил топганлигини маълум қилишди

«Бўлим вакиллари томонидан мунтазам ўтказиб келинаётган «Волонтерлар мактаби»нинг ҳар бир дарсига волонтерлар жиддий тайёргарлик кўришади, одам савдоси ва зўравонликга қарши курашиш тўғрисидаги қонунларни ўрганишмоқда, шунингдек, ўзларининг таълим муассасаларида, мактабларда, ўзлари истиқомат қиладиган маҳаллаларда мустақил равишда тренинглар ва «Истиқболли авлод» фаолияти тўғрисида аҳборот мунозаларни олиб боришади. Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот Маркази Наманган вилоят бўлимининг кўплаб тадбирларида волонтерлар фаол иштирок этишади. Биз миграция бўйича малакали ва маъсулиятли мутахассисларга мухтожмиз», шу мақсадда «Волонтёрлар мактаби ташкил этилди!» — дея, фикр билдирди бўлим вакили Зарипова Марианна.

Одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Кичик комиссия томонидан миллий даражадаги www.ht.gov.uz веб-сайти ҳамда вазирликда долзарб алоқа тармоғи (998-99-311-01-01) фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу соҳада фаол иш олиб борилмоқда.

Республика » Истиқболли авлод» ижтимоий — ахборот Маркази қошида 2018 йилдан бошлаб Наманган вилоят бўлимида Долзарб алоқа тармоғи (998-95-301-94-94) телефон рақами ҳам ишга туширилган бўлиб, у орқали вилоят фуқароларининг одам савдоси, ноқонуний миграция, мажбурий меҳнат ва зўравонликнинг бошқа кўринишлари билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий мурожаатлари қабул қилинмоқда, чет давлатларда ҳаётий қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларимизга тезкор манзилли ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Ушбу Республика миқёсидаги давра сухбатида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.