Одам савдоси — аср муаммоси!

Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда бир қатор тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасида соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари ва шаҳар-туман Тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари ҳамда вилоят Перинатал маркази директори, вилоят “Болалар уйи”, акушерлик комплекслари бош шифокорлари ўртасида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг масъул ходимлари томонидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги 5775-сонли фармон алохида такидланиб, комиссияга аъзо бўлган мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида кенг мухокама бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари йиғилиш қатнашчиларини одам савдоси жиноятини олдини олиш, мазкур жиноятга қарши курашиш жамоатчилик ва хамкор ташкилотлар билан биргаликда курашиш лозимлигини такидлаб, хозирги кунда ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан тахлилий маълумотлар билан йиғилиш қатнашчиларини огохликка чақирди.

Тадбир сўнгида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларига ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.