Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят молия бош бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси мажлислар залида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” бўйича йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда молия бош бошқармаси ходимлари ва шаҳар-туман молия бўлимлари, бўлим хуқуқшунослари ва мутахассислари қатнашди.

Йиғилишни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги 5775-сонли фармон моҳиятини тушунтириб, комиссияга аъзо бўлган мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунча бериб, йиғилиш қатнашчиларини одам савдоси жиноятини олдини олиш, вилоят ҳудудида мазкур жиноятга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар  ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.