Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши бирдамликда курашишимиз лозим!

Бугунги кунда одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бири ҳисобланмоқда. Бу жиноят ҳеч қандай ҳудуд ва чегара танламайди. Шу сабабли, унга қарши самарали кураш олиб боришда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган. Қолаверса, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасида кўплаб халқаро ҳужжатларга қўшилган ва БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган халқаро шартномалар иштирокчисига айланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши ва Конституциянинг 26-моддасида эса, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасида одам савдосининг олдини олиш борасида турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти худудий комиссияси раиси, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа топшириқга асосан ўқитиш ишларини ташкил этиш юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан вилоят худудидаги корхона ва ташкилотларда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Навбатдаги ўқитиш ишлари Сирдарё вилояти Адлия бошқармасида бўлиб ўтди. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг масъул ходимлари иштирокида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича бўлиб ўтган йиғилишда Адлия бошқармаси ходимлари ва шаҳар-туман адлия бўлимлари, бўлим хуқуқшунослари ва мутахассислари қатнашди.

Йиғилишни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги 5775-сонли фармон моҳиятини тушунтириб, комиссияга аъзо бўлган мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тушунча берилиб, одам савдоси жиноятини олдини олиш, мазкур жиноятга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.