«Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» мавзуида ўқув семинари ташкил этилди

Давлатимиз раҳбарининг «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  Фармонига асосан, Андижон вилоятида 20-21 феврал кунлари «Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» бўйича ҳудудий комиссия аъзолари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири — мажбурий меҳнатга қарши курашиш кичик комиссияси раиси Н.Хусановвилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.ЭгамбердиевХалқаро меҳнат ташкилотининг вакили Оксана Липканулар бугунги кунда мажбурий меҳнатга қарши курашда ҳудудий комиссияларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, болалар меҳнатига барҳам беришда тузилган комиссияларнинг билим ва кўникмаларни оширишдаги роли ҳақида маълумот беришди.

Семинарда миллий комиссиянинг асосий вазифалари, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш, ундан ташқари давлат ва ҳудудий органларнинг ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини, яқин ҳамкорлиги ва баҳамжиҳат ишлашини таъминлаш, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида самарали халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Тадбир сўнггида, келгусида ҳар бир ҳудудий комиссиялар томонидан 2020 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш, қатор вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек Мажбурий меҳнатга қарши курашиш кичик комиссия раиси Н.Хусанов томонидан Андижон шаҳар Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятининг ташкил этилиши ва йўлга қўйилганини аниқлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди. Комиссия масъул котиби томонидан Андижон вилоятининг Хўжаобод  ва Булоқбоши туманларида ўрганиш ташкил этилди ва тегишли тавсиялар берилди.