Ёшлар орасида одам савдосини олдини олиш, бу жиноятнинг тузоғига тушиб қолмаслик ва мазкур иллат келтириб чиқараётган мудҳиш оқибатлари!!!

Жорий йилнинг 27 феврал куни Наманган шаҳар Ички Ишлар Органлари Фаолиятини Мувофиқлаштириш  Бошқармаси ташаббуси билан Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий  ахборот маркази Наманган вилоят ходимлари билан ҳамкорлигида Наманган шаҳар Тиббий колледж талабалари учун «Ёшлар орасида одам савдосини олдини олиш, бу жиноятнинг тузоғига тушиб қолмаслик ва мазкур иллат келтириб чиқараётган мудҳиш оқибатлари!!!» мавзусида тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирни иштирокчилари:
🔹Наманган шаҳар Ички Ишлар Органлари Фаолиятини Мувофиқлаштириш  Бошқармаси одам савдосига қарши курашиш бўлим бошлиғи — катта лейтенант Боходир Мамадалиев
🔹Наманган шаҳар Ички Ишлар Органлари Фаолиятини Мувофиқлаштириш  Бошқармаси одам савдосига қарши курашиш хамда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тезкор бўлими ходими лейтенант Мухиддин Мухсиналиев

Наманган шаҳар Ички Ишлар Органлари Фаолиятини Мувофиқлаштириш  Бошқармаси одам савдосига қарши курашиш ва терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тезкор бўлими ходими лейтенант Шохжахон Холийигитов

🔹Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази Наманган вилоят бўлими- юрист Аббос Олимов

🔹Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази Наманган вилоят бўлими ходими Ориф Шамсиддинов
🔹Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази Наманган вилоят бўлими ходими Марианна Зарипова олиб боришди.

Тадбир давомида ҳуқуқни маҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва » Истиқболли авлод» Наманган вилояти бўлими ходимлари Терроризм ва экстремизмни олдин олиш хамда одам савдосини олдин олиш мавзулар бўйича тадбир иштирокчилари учун презентация ва роликлар намойиш эттиришди, сўнг талабалари томондан келиб чиққан сўрок саволларга жавобларни беришди.

Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази Наманган вилоят бўлими ходимлари томонидан мазкур тадбирни барча иштирокчиларга одам савдосини қарши курашишга ва уни олдин олишга тўғрисида тарқатма маълумотларни берилди.

Тадбир ўтказилаётганда «Истиқболли авлод» Наманган вилояти бўлими томонидан ташкилаштирилган «Волонтёрлар мактаби» фаолияти тўғрисида ҳам айтиб ўтилди. Унда кўпрок ёшлар иштирок этиши тўғсида ҳамда тиббиёт коллеж талабаларга қандай волонтёр бўлиш мумкинлигини тушунтирилди.

Тадбир давра сухбат якунида тиббий коллеж етакчиси Шохжахон Абдувахобов тадбирларни келгусида «Истиқболли авлод» Наманган вилояти булим ходимлари ҳамкорлигида янада кўпроқ ташкил этишини таклиф этди.