5 йилдан буён Уммон давлатида мажбурий фоҳишаликда фойдаланиш мақсадида ушлаб турилган шахс Ўзбекистонга қайтарилди.

Фарғона шаҳрида яшовчи “Д” исмли шахс Марғилон шаҳридан бўлган 1995 йилда туғилган З. исмли шахсни даромадли иш топиб беришни ваъда қилиб, 2015 йилда Уммон давлатининг пойтаҳти Маскат шаҳрига олиб борган.

У ерда ваъда қилинган иш ўрнига 5 йил давомида тутқунликда сақлаб фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланиб келинган.

Ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ва Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази билан ҳамкорликда зарурий чора-тадбирлар кўрилиб, 2020 йилнинг 23 январь куни Дубай-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистонга олиб келинди ҳамда одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш Реабилитация марказига жойлаштирилди.

Ҳозирда “Д” исмли фуқаронинг шахсига ойдинлик киритиш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.