Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси томонидан йиғилиши бўлиб ўтди

Касаба уюшмалари Сирдарё вилоят Кенгаши мажлислар залида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси раиси, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев томонидан тасдиқланган 2020 йил 04 февраль кунидаги 03-1-10-сонли баённомасининг 2-иловасига асосан ўқитиш ишларини ташкил этиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Касаба уюшмалари вилоят Кенгаши ходимлари ва шаҳар-туман касаба уюшмалари кенгаши раислари ва мутахассислари қатнашди.

Ўтказилган ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги 5775-сонли фармон моҳиятини тушунтирилиб, комиссияга аъзо бўлган мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида, одам савдоси жиноятини олдини олиш, мазкур жиноятга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунчалар берилди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.