“Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.

Сирдарё вилояти Хокимлиги мажлислар залида, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг вакили иштирокида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Семинар-тренингни вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи олиб борди.

Семинар-тренингда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят, туман ва шаҳарлар комиссиялари аъзолари, ҳусусан, вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, “Ёшлар Иттифоқи” вилоят Кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Шунингдек, семинар-тренингда Мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Республика кичик комиссиясининг масъул котиби Ниёзметова Гулрух Қуроловна ва Халқаро Меҳнат ташкилотининг махсус вакили Оксана Липкану жаноблари иштирок этди.

Ушбу семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ билан келишилган ҳолда ташкил этилди.

Ўтказилган семинар-тренингдан асосий мақсад — Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссияларининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ҳудудий комиссия таркибий аъзоларининг билим ва савия кўникмаларини оширишдан иборат.

Семинар-тренинг савол-жавоблар тарзида муҳокамаларга бой бўлиб, қизиқарли тақдимотлар асосида ташкиллаштирилди.