Одам савдоси-давр муаммоси. Сирдарё вилояти Перинитал марказида тадбир ўтказилди.

Сирдарё вилояти Перинатал Маркази мажлислар залида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг масъул котиби, вилоят ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов ва шу бўлим катта тезкор вакили, ишчи гуруҳи аъзоси майор Б.Ш.Хўжаковлар иштирокида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти худудий комиссияси раиси, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев томонидан тасдиқланган 2020 йил 04 февраль кунидаги 03-1-10-сонли баённомасининг 2-иловасига асосан ўқитиш ишларини ташкил этиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят Перинатал Маркази раҳбарлари ва ходимлари қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги 5775-сонли фармон моҳиятини тушунтириб, комиссияга аъзо бўлган мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.