Одам савдоси жиноятида айбланаётган аёл қўлга олинди

Жорий йилнинг 12 март куни “Дубай-Тошкент” йўналиши орқали И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ва Буҳоро вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан хамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 1994 йилда туғилган, Қоракўл тумани, Бандбоши қишлоғида рўйҳатда турган, Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) ва 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, 2018 йилдан буён қидирувда бўлган  З.Бобоқулова қўлга олинган.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси