16 Июля
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори майор А.Бегимова, ҳудуд профилактика катта инспектори майор М.Муродов ва Равоқ МФЙ мутахассиси Н.Ёмғирчиевалар томонидан Қарши шаҳар Равоқ МФЙда яшовчи фуқаролар П.А. ва П.Н.ларнинг оилавий можаролари атрофлича ўрганиб чиқилди. Мазкур оиланинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, турмуш ўртоғининг моддий таъминламаслиги, доимий равишда «уйдан болаларингни олиб чиқиб кет» деган сўзларни айтиб, жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди. Яшаётган хонадони никоҳидан кейин қурилганлиги, уйда иккаласини ҳам ҳаққи борлиги, шунчаки уйдан чиқариб юборишга ҳуқуқи йўқлиги, уй-жой масалалари Фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан ҳал этилиши, оила муқаддаслиги, эр-хотиннинг бир-бирлари олдида бурч ва мажбуриятлари тушунтирилди. 02.09.2019 йилдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 561-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича фуқаро П.Н.га «Ҳимоя ордери» берилди.