08 Сентября
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни, Сирдарё вилояти Хокимлиги мажлислар залида, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти худудий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Миллий комиссия ишчи гуруҳи, Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси ва ишчи гуруҳи аъзолари, туман-шаҳар ҳудудий комиссияларини вакиллари, масъул котиблари, шаҳар, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари, шунингдек, туман-шаҳар халқ таълими бўлимларининг болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш шўъба мутахасислари ҳамда туман-шаҳар тиббиёт бирлашмалари туғриқхона бўлим мудиралари ва бошқа мутасадди ташкилотлар қатнашди.
Йиғилишни вилоят ҳудудий комиссиясининг котиби-вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбари У.Бурибеков очиб, йиғилиш қатнашчиларини Миллий комиссия ишчи гуруҳи аъзолари билан таништириб, сўзни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари- Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия котиби У. Гайназаровга берди.
У.Гайназаров кун тартибидаги масала яъни “Чақалоқ савдосининг келиб чиқиш сабабларини таҳлили ва унга қарши курашиш ишларини янада кучайтириш бўйича чора-тадбилар режасини ишлаб чиқиш, фарзандликка оид норматив актларни такомиллаштириш юзасидан” кўрилаётган масаланинг мазмун-моҳиятини тушунтириб, бу борада комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунча берди. Шундан сўнг Миллий комиссия ишчи гуруҳи аъзолари сўзга чиқиб, комиссияга аъзо бўлган мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тушунтириш беришди.
Шунингдек, кун тартибидан ўрин олган яна бир масала, 2019 йилда опа-сингиллар Б.Л ва Б.А.лар томонидан содир этилган чақалоқ савдоси жинояти (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси, 3-қисми, “а”-банди) юзасидан кенг ва атрофлича муҳокама қилиниб, ҳозирги вақтда уларни ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётганлиги, уларга ижтимоий ва маънавий кўмак берилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, бу борада масъул мутасадди ташкилотларга топшириқ ва тавсиялар берилди.
Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, Миллий комиссия ишчи гурухи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.