Академиянинг Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш кафедраси томонидан ўтказилган даср машғулотига тажрибали амалиёт ходимлари жалб қилинди.

Унда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ ТЭҚКБ ҳамда Миробод тумани ИИО ФМБ вакиллари сўзга чиқиб, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан одам савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда одам савдосидан жабр кўрган шахсларни аниқлаш, уларни реабилитация қилиш, шунингдек одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитлар, бу борада амалиётда учраётган муаммолар ҳақида тўхталиб ўтишди.