Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз

Қарши Давлат Университети қошидаги ўрта-таълим педагогларини малакасини ошириш Институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа Институтларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган, «Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!» лойиҳаси доирасидаги, одам савдоси, ноқонуний меҳнат миграциясидан жабр кўрган аҳолига тизимли профилактик тарғибот, ташвиқот ва реабилитация чора-тадбирларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда барча ҳамкор ташкилотларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, йиғилишда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ва ҳаётдаги ўринларини топишда кўмаклашиш юзасидан фикрлар билдирилди.