КАСБИЙ БИЛИМЛАРИ ЯНАДА ОШИРИЛМОҚДА

ИИВ Малака ошириш институтининг Қорақалпоғистон республикаси филиалида мазкур ҳудуд ички ишлар органлари тизимида Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи жами 21 нафар ходимларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш бўйича онлайн семинар-тренинг машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотлари шу йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан тасдиқланган «Одам савдосига қарши курашишга масъул бўлган ички ишлар органлари ходимларининг касбий билимларини ошириш бўйича тренинг курсларининг ўқув дастури» асосида ташкил этилди.
Машғулотларнинг сифатли ва натижакор ўтишини таъминлаш мақсадида вазирлик ва унинг Малака ошириш институти раҳбарияти томонидан тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда узоқ йиллик амалий тажрибага эга ходимлар, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг иштироки йўлга қўйилди,–дейди институтнинг Қорақалпоғистон республикаси филиали раҳбари, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Сапарбай Алламбергенов.