Хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими катта инспекторлари томонидан хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда 10268 нафар хотин-қизларнинг оилалари ўрганилиб, 280 нафарини ишга жойлаштиришда 739 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишида, 103 нафарини даволаш учун тиббиёт муассасаларига юборилишида (улардан 30 нафарини мажбурий даволанишга), 145 нафарига шахсини тасдиқловчи хужжатларини қайта тиклашда, 58 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилди, шунингдек, ўрганишлар давомида 4159 та хотин-қизлар билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, шундан 3465 таси ижобий ҳал этилди.