16 Октября
Ҳар бир бола эътиборда, ҳар бир бола қонун ҳимиоясида!
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган норма ва тамойилларига таянган ҳолда
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ва
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ-633-сонли «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ва Республика «ISTIQBOLLI AVLOD» ижтимоий-ахборот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги
М Е М О Р А Н Д У М имзонланди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий институтларининг ролини янада кучайтириш, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда аҳолининг бола ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий тафаккурини оширишга кўмаклашиш ижтимоий ҳамкорликнинг асоси бўлиб хизмат қилади.