Ноқонуний миграция ва одам савдоси муаммолари

Бош прокуратура Академияси билан биргаликда ташкил этилган машғулот ушбу мавзуга бағишланди. Тадбир аввалида Маъмурий ҳуқуқ кафедраси бошлиғи, полковник Светлана Селиманова ўз мулоҳаларини билдирди.

Кундузги таълим курсантлари иштирок этган машғулот давомида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш муаммолари, миллий қонунчилигимизда назарда тутилган жавобгарлик масалалари, соҳада халқаро тажрибани ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда истиқболдаги вазифалар юзасидан фикрлар билдирилди.

Шунингдек курсантлар томонидан ноқонуний миграция ва одам савдоси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни такомиллаштиришга оид тавсиялар ўртага ташланди.