10 Марта
Чақалоқ савдосини олдини олиш- долзарб масала
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилишининг 2020 йил 10 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган иш режасидаги топшириқлар асосида, жорий йилнинг 4 март куни Қашқадарё вилоят Касби туман тиббиёт бирлашмасида Миришкор ва Касби туман тиббиёт соҳасининг ходимлари учун Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи аъзолари томонидан «Чақалоқ савдосини олдини олиш-долзарб масала» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Йиғилиш иштирокчиларига Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи аъзолари Қашқадарё вилоят ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи З.Махмудов ва Республика «Istiqbolli avlod» ижтимоий Ахборот марказининг Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Ш.Раупова маъруза қилишди.