24 Мая
Навоий вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ходимлари Одам савдосига қарши курашиш мавзусидаги семинар тренингда иштирок этишди
Навоийда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 633-сонли қонуни ҳамда одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 60-сон қарорининг мазмун моҳиятини етказиш мақсадида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Ички Ишлар вазирлиги Академияси доценти подполковник Содиқ Турсоатов семинар давомида мазкур йўналишда халқаро ҳамда миллий тажрибанинг уйғунлиги асосида ишни ташкил этиш, Одам савдосидан жабрланганларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкилади.
Шунингдек, тадбир давомида одам савдосининг олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг ўрни бевосита ахборот алмашинувининг самарадорлиги ҳам таҳлил этилди. Мулоқотлар жараёнида одам савдосига қарши курашиш бўйича Навоий вилоят миллий комиссияси томонидан мазкур иллат қурбонига айланган шахсларни идентификатсия қилиш бўйича ҳам аниқ манзилли топшириқлар берилди.