Одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш юзасидан ўқув семинар ташкил этилди

Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти Агросаноат бошқармаси мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси масъул ходими С.Х.Турсоатов ва Ўзбекистон Республикаси Реабилитация Маркази директори ўринбосари О.Ш.Қосимовлар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 йилдаги 60-сон Қарори ижроси юзасидан Республика Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси томонидан “Одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масъул ходимларини қисқа муддатли ўқитиш ҳамда малакасини оширишга мўлжалланган Ўқув дастури” асосида ўқитиш ишлари юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўқув дастурида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят комиссияси аъзолари ва ишчи гуруҳи ва Сирдарё вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасининг шаҳар-туман бўлимлари масъул ходимлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ ТЭҚКБ (гуруҳ) ходимлари қатнашди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси масъул ходими С.Х.Турсоатов ва Ўзбекистон Республикаси Реабилитация Маркази директори ўринбосари О.Ш.Қосимовлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 йилдаги 60-сон Қарори, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида тушунчалар берди.

Шунингдек, мазкур ўқув семинари давомида вилоят Суди судьяси А.Эргашев ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ бўлим бошлиғи Д.Н.Хаитовлар кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, керакли жавобларини олишди ва келгусида мутасадди бошқарма ва ташкилотлар томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.