Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш

Жорий йилнинг 4 июнь куни, Фаргона вилоятида Республика Миллий комиссия томонидан тасдиқланган режа-топшириғи ва Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиянинг 2021 йил 27 апрель кунидаги 2-сон йиғилиш баёнининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси масъул ходими С.Турсоатов, Республика Бош Прокуратураси масъул ходими З.Нематходжаев ва Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Республика Реабилитация Маркази директори ўринбосари А.Касимовлар томонидан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Фаргона вилояти ҳудудий комиссияси аъзолари, шунингдек, шаҳар-туман ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февраль кунидаги Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги тизимини йўналтириш тўғрисидаги 60-Қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг камровли ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.