ОДАМ САВДОСИНИ ТЎХТАТАМИЗ!

«Чет элга қандай қилиб қонуний кетиш мумкин?», «Бир марталик ишга ишлайдиганларни иш стажи кетадими?» «Туманларда бизни ҳеч ким тингламайди! Сизнинг ташкилотингиз бизларга ёрдам бера оласизларими?” сингари фуқароларимиз томонидан саволлар берилди. Aкциямиз ички меҳнат муҳожирларининг шу каби саволлари билан бошланди.

Кўпчилигимиз мен одам савдоси ёки мажбурий меҳнатнинг жабрланувчиси бўлмейман деб  уйлайди. Aммо фуқароларимиз шу гапни чуқур англамай туриб, алданиб қоладилар. Шу сабабли Республика «Istiqbolli avlod» ижтимоий-ахборот маркази Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари — Шахноза Раупова ва бўлим юристи Нурхон Ядгаров бошчилигидаги бир гуруҳ волонтёрлар «Одам савдосини тўхтатамиз» акцияси остида ички меҳнат муҳожирларига зўравонлик, одам савдоси, инсон ҳуқуқлари ҳақида керакли ва қизиқарли маълумотлар асосида тушунчалар бериб ўтишди.

«Сиз чет давлатга ёки ўз юртимизда ҳуқуқларингиз поймол бўлишига йўл қўйманг» деб ҳар бир кўнгилли ёшларимиз инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида гапириб ўтишди десак муболаға қилмаган бўламиз. Биз ҳар доим сиз билан бирга ва сизнинг муаммоларингиз бўлса мурожаатингизни эшитишга тайёрмиз. Ташкилотимиз «Долзарб алоқа» тармоғи сизнинг ҳар бир қўнғироқингизга жавоб беради ва махфийлик сақланади деб ички меҳнат муҳожирларига юзланилди.

Эслатиб ўтамиз ички меҳнат муҳожирлари учун Қарши чойхонаси олдида акция ўтказдик. Aкциямиздан мақсад «Одам савдосини тўхтатамиз» ва одам савдоси, турли хил жабрдийдалар сони ортиб кетмаслигининг олдини олиш, тазйиқ, руҳий ҳамда жисмоний қийноқлардан аҳолини муҳофаза қилиш учун ташкилаштирилди.