“30 кун – Ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш” ойлигига старт берилди

30-июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан “30 кун – Ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш” ойлиги бошланишини эълон қилишга бағишланган масофавий online учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда 80 га яқин Республика, вилоятлар, халқаро компаниялар вакиллари, ННТ, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий мехнатга к;арши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги ПФ-5775-сон фармонива Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Одам савдосига ва мажбурий мехнатга карши курашиш сохасида амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ахборотда билдирилган таклифларни хамда халкаро ташкилотларнинг тавсияларини амалиётга татбик этиш буйича Йул харитаси” ижросини таъминлашга каратилган.

БМТ томонидан 30 июль — Одам савдосига карши курашиш бутунжахон куни деб эълон килинганлиги муносабати билан Узбекистоннинг барча худудларида ахолининг барча катлами орасида кенг камровли ижтимоий-ахборот ва комплекс профилактик тадбирлар утказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек тегишли халкаро ташкилотларнинг узаро хамкорлигида мамлакатимизда одам савдосига карши курашиш буйича амалга оширилаётган ишлар, курилаётган чораларнинг мазмун-мохиятини ахолига етказиш оркали одам савдосини олдини олиш ва унга карши курашишга жамоатчилик эътиборини каратиш, инсон хукук ва манфаатларини химоя килиш борасида амалга оширилаётган ислохотларни халкаро хамжамиятга етказиш натижасида жахон хамжамияти олдида давлатимиз нуфузини оширишдан иборат.

Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот марказининг Бухоро вилояти бўлими “30 кун – Ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш” ойлигига алоҳида тайёргарлик бошлаб юборди.

Ойлик доирасида Биз Одам савдосига қаршимиз шиори остида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли орасида расмлар ва иншолар танлови, ойлик доирасида ўтказилаётган журналист ва блогерлар танлови, аҳоли гавжум жойларда тарғиботлар ўтказиш, Хавфсиз интернет  мавзусида болалар оромгоҳларида суҳбатлар ташкил этиш шунингдек кўплаб тадбирларга тайёргарлик жараёнларни бошлаб юборди.

“30 кун – Ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш” ойлиги доирасида Бухоро вилояти ва шаҳар ҳокимлиги, Бухоро вилояти ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги, АОКА Бухоро вилояти бўлими, МТРК, ЎЗА билан бирга ҳамкорликда Одам савдосига карши курашамиз!