20 Декабря
«Оммавий ахборот воситалари эътиборида одам савдоси муаммоси» мавзусидаги давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича 2019 йил 20 декабрь куни «City Palace» меҳмонхонасининг мажлислар залида Марказий Осиёда амалга оширилаётган USAID DAR “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича лойиҳаси ва “16 кун зўваронликка қарши” акцияси якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси, Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати, “Ўзбекистон”, “Маҳалла”, “Ёшлар” радиоканалари ходимлари ва бошқа фаол қатнашчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар реабилитация ва мославшув маркази , “Istiqbolli Avlod” Маркази мутахассилари томонидан иштирокчиларга “2019 йил январь-ноябрь ойлари давомида лойиҳа фаолияти” ҳақида маълумот беришди.
Шу билан бирга Тошкент шаҳар Бектемир тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Ганиева Гулнора «Оиладаги муҳаббат ва ўзаро ҳурматни қадрланг!» ва «16 кун зўравонликсиз!» шиори остида ўтказилган лойиҳалар хусусида маъруза қилди.
Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисми яъни «Оммавий ахборот воситалари эътиборида одам савдоси» лойиҳаси иштирокчилари ва Марказ кўнгиллиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.