“Одам савдоси-давр муаммоси”

2020 йил 28 январь куни тумандаги Тиббиёт касб ҳунар коллежида “Одам савдоси-давр муаммоси” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда коллежнинг барча юқори босқич ўқувчилари ва педагогик жамоаси иштирок этишди. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг маълумотига кўра, жаҳонда ҳар йили тахминан 3 миллиондан ортиқ киши одам савдосининг қурбонига айланмокда.

Йилига 600 мингдан 800 минггача аёллар ва болалар турли алдов йўллари билан чет элларга олиб кетилиб, эксплуатация қилиш мақсадида сотиб юборилмоқда, шунингдек жиноий гуруҳлар учун одам савдоси жуда катта даромад келтирадиган манба бўлиб, у гиёҳвандлик моддалари ва қурол савдосидан кейин учинчи ўринни эгалламоқда. Одам савдоси бирор-бир давлатни четлаб ўтган ёки қайсидир давлат ушбу жиноятдан тўлиқ ҳимояланган деб айта олмаймиз. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солувчи ушбу хавфга биргаликда қарши курашиш учун ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Йиғилишда кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, бу жиноятга қарши курашишга қаратилагн чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаётганлиги тўғрисида ҳам айтиб ўтилди. Йиғилишда 128 нафар ўқувчилари иштирок этди.