13 Июля
Тазйиққа учраган навбатдаги аёлга Сардоба тумани ИИБ томонидан «Ҳимоя ордери» берилди
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 561-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3-сон Қарорида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган олинган.
Сардоба тумани, «Янгиқишлоқ» маҳалласи Бахмаллик кўчасида яшовчи фуқаро Д.Мавлонова турмуш ўртоғи Ф.Мавлонов доимий равишда спиртли ичимлик ичиб келиб тазйиқ остига олиб келган. Фуқаро Д.Мавлонова Сардоба тумани ИИБ бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ҳимоя ордери беришни сўраган.
Ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида Сардоба тумани ИИБ ходимаси хотин қизлар масалалари бўйича катта инспектор лейтенант Л.Пўлатова ва «Янгиқишлоқ» маҳалла раиси У.Норқулов ҳамда маҳалла етакчи мутахассиси Д.Алимовалар хонадонга ташриф буюриб, уларга Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, бу асосда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 3-сонли Қарори ҳамда ҳимоя ордерининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Сўнгра фуқаро Д.Мавлоновага ҳимоя ордерининг тегишли нусхалари тўлдирилиб тақдим этилди.