10 Сентября
Боёвут туманида ёлғиз онага вақтинча уй ажратилди
Боёвут тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори С.Турсунбоева ҳамда туман ҳокими ўринбосари У.Қўшбекова ва Маданият маҳалла раиси ўринбосари Ш.Мусаевалар билан биргаликда «Маданият» маҳалласи Навқирон кўчасида яшовчи фуқаро Н.У. нинг оилавий шароити ўрганилганида, унинг турмуш ўртоғи Ж.У. билан ажрашганлиги ва ҳозирда ўз ота уйида акалари билан ҳам низога бориб, хонадонига киритмаётгани ва бошпанаси йўқлиги аниқланди. Фуқаро Н.У. яшаш хонадонидан чиқиб кетганлиги учун туман ҳокимлиги ва туман ИИБ ўзаро ҳамкорлиги асосида ёлғиз онани қўллаш мақсадида бир нафар вояга етмаган фарзанди билан бирга барча шароитларни яратиб берган ҳолда «Навбаҳор» маҳалласида жойлашган вақтинча яшаш уйига жойлаштирилди.