Ниҳоят узоқ кутилган Меморандум имзоланди

Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” Ижтимоий ахборот марказининг Сирдарё вилоят бўлими ташаббуси билан шу йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида “Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури” лойиҳасини амалга ошириш бўйича онлайн учрашуви ўтказилиб ҳамкорликда Меморандум имзоланди. Бежизга, лойиҳани амалга оширишда Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” Ижтимоий ахборот марказининг Сирдарё вилоят бўлими танланмади, сабаби: ушбу ташкилот юртимизда кўп йиллардан бери фаолият юритиб келаётган, халқаро грант лойиҳаларида ишлашда катта тажрибага эга.

Лойиҳа доирасида Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманлари аҳолиси бугунги кундаги ҳар томонлама керакли барча ёрдамларни олиш имконияти ҳамда 2 та йўналиш асосида 3 та “Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш маскани” ташкил этилиб, ҳудудлардаги эҳтиёжманд аҳоли қатламлари муаммоларини аниқлаб, уларга малакали мутахассислар ва психологлар орқали манзилли бепул ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, ўқув курсларида табиий офатдан зарар кўрган 300 нафар аҳоли вакиллари компьютер дастурлари ва пазандачилик бўйича зарур кўникмаларга эга бўлади.

Марказ билан ҳамкорликда лойиҳанинг иккинчи компоненти — антисептик воситаларини ўз ичига олган 10 000 дона қутиларни аҳолига тарқатиш, маҳалла ходимлари билан уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича тренинглар ташкил этиш, ҳудудларда аҳоли билан ижтимоий ишлар олиб бориш таъминланади.

Учрашув сўнггида лойиҳада кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш бўйича тегишли вазифалар қайта белгилаб олинди
(қуйида Меморандум имзоланиши жараёнидан фотолавхалар).