27 Октября
ИИВ Малака ошириш институтининг Сирдарё академик лицейи филиалида»Одам савдосига қарши курашиш» мавзусида онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди
Жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонуни қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонун мазмун моҳиятини ўрганиш ҳамда Олий Мажлис Сенатининг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилишининг 2020 йил 13 августдаги 7-сонли баённомаси тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан «Одам савдосига қарши курашишга масъул бўлган ички ишлар органлари ходимларининг касбий билимларини ошириш бўйича тренинг курсларининг ўқув дастури» тасдиқланди.
Мазкур дастур асосида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органларида одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида хизмат олиб бораётган ходимлар билан жорий йилнинг 26-27 октябрь кунлари ИИВ Малака ошириш институтининг Сирдарё академик лицейи филиалида хизматдан ажралмаган ҳолда масофадан туриб онлайн, яъни реал вақт режимида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотлари давомида Қонунда кўрсатиб ўтилган одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш механизми, одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия ҳамда ҳудудий комиссиялар таркиби ва фаолиятии юритиш ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ўқув-семинар машғулоти якуни бўйича Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ҳамда вазирлик Малака ошириш институти масъул ходимлари келиб тушган саволларга жавоб бериб, кичик комиссия фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини беришди. Соҳа ходимлари мавзу доирасида ўзаро фикр алмашиб, етарли тажриба ва малакага эга бўлдилар.