31 ОКТЯБРЬ – ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ МАРКАЗ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда фаолият олиб бораётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам бу борада кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келлмоқда. Бугун ушбу Марказ ташкил топганига ропа-роса 24 йил тўлди.

Салкам чорак аср давомида миллий ҳаракат режасини тузиш, Конституция ва қонунлар ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқ меъёрларини амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасида юртимизнинг халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини бекаму кўст бажариб келмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирда академик Акмал Саидов раҳбарлик қилаётган мазкур марказ мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва мазкур ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши борасида миллий маърузалар тайёрлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, инсон ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериш, инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилишнинг турли жиҳатлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва шу каби бошқа вазифаларни ҳам муваффақиятли адо этиб келаётир.

Хуллас, қисқа қилиб айтганда, республикамизнинг демократик ўзгаришларга содиқлигини намойиш этиш, юртимизда бўлаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар даврида аввало, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришда ушбу марказининг ўрни беқиёсдир.