01 Июня
Одам савдосига қарши курашиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Наманган ва Жиззах вилоятларида ижро этилиши ҳолатни ўрганиш ҳамда натижасини қўмитанинг сайёр мажлисларида муҳокама қилиш белгиланган.
Қўмитанинг Наманган ва Жиззах вилоятлари бўйича ўтказилган ўрганиш натижаларига бағишланган видео-конференция шаклидаги сайёр мажлиси бўлиб ўтди.