26 Января
Кун тартибида: одам савдосига қарши курашиш масаласи
Сурхондарё вилояти хокимлигида жорий йилнинг 25 январь куни “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” масалаларига бағишланган Сурхондарё вилоят ҳудудий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўтказилган мазкур йиғилишда, “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича Республика комиссияси аъзолари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ва мутасадди ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари
Рустам Пардаев очиб, кун тартибига қўйилган масалалар билан йиғилиш иштирокчиларини таништириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
2019 йил 30 июль кунидаги ПФ-5775-сонли Фармони асосида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ташкил этилганлиги ҳамда вилоятимизда ҳам Одам савдосига ва Мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияси томонидан амалга оширилган ишларнинг йил якунига бағишланган ҳисоботи бўйича сўз Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича вилоят кичик комиссия масъул котиби Даврон Кенжаевга берилди.
Сўзга чиққан Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби Д.Кенжаев томонидан вилоят ҳудудида, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида кичик комиссия, шунингдек, Термиз шаҳар ва Денов туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда барча туман Ички ишлар бўлимларида ИИБ бошлиғи раҳбарлигида ҳудудий кичик комиссиялар фаолият юритаётганлиги, комиссия ташкил қилинганидан буён, одам савдоси яъни, жинсий экспулатация, меҳнат экспулатацияси, трансплантация ва чақалоқ савдосининг олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказилган.
Тарғибот тадбирларида асосан давра суҳбатлари, конфренция, семинарлар, Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш орқали амалга оширилган айниқса, аҳоли ва меҳнат мигрантлари тўпланиши мумкин бўлган аэропорт, темирйул вокзалларига банерлар тайёрланиб ўрнатилганлиги, буклет ва плакатлар тарқатилганлиги, бундан ташқари, «Барқарор ҳаёт» ижтимоий маърифат маркази ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда, хафталик Россия Федерацияси ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларига ишлаш мақсадида кетаётган фуқароларимизнинг қулликга тушиб қолмасликларининг олдини-олишга қаратилган огоҳликка чорловчи тарғибот ва ташвиқот ишлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб келинаётганлиги ва бошқа ишлар ҳусусида сўз юритилди.
Шунингдек йиғилишда, мажбурий меҳнатга қарши кураш кичик комиссиясининг ҳам ҳособоти тингланди.
Ўтказилган йиғилиш давомида, ташриф буюрган Республика Ишчи гуруҳи масъул аъзолари томонидан Одам савдосига қарши курашиш йўналишида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ушбу йўналишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.