Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги» доирасида «Одам савдоси — давр муаммоси» мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Вобкент туман ҳокимлигида ўтказилган тарғибот тадбирида «Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича вилоят кичик комиссияси» аъзолари, вилоят ОИТСга қарши курашиш мутахассиси, туман худудий комиссия аъзолари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари , жами 150 нафарга яқин масъуллар иштирок этишди.

 

Йиғилишда бугунги кунда юртимизда одам савдосига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилиб, истиқболдаги режалар, ҳамкорликдаги фаолият йўналишлаои ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди. Иштирокчиларга «Юлдузликни орзу қилган юзсизлар» видео ролиги намойиш этилди.
Учрашув давомида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Шунингдек, одам савдосидан жабрланган Бухоро шаҳридаги 32- сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси А.А.га ўқув қуроллари, дарсликлар ва кийим кечаклар берилди.