14 Марта
Сардоба тумани ИИБ томонидан тазйиққа учраган аёлга ҳимоя ордери берилди
Сардоба тумани, «Пахтакор» МФЙда яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро У.Рахматуллаева туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида у билан бир уйда яшовчи келинойиси Г.Баратова билан доимий равишда жанжаллашишларини, келинойиси уни доимо хақорат қилиб камситиб келишини маълум қилиб ҳимоя ордери беришни сўраган.
Шунингдек, Г.Баратова ҳам кайнисинглиси билан ўзаро келишмаслигини, 7 март куни бўлиб ўтган жанжалда қайнисинглиси У.Рахматуллаева унинг ўнг қўли билак қисмини тишлаб олганлигини маълум қилиб, ҳимоя ордери беришни сўраган.
Уларнинг мурожаати ўрганилиб, У.Рахматуллаева ва Г.Баратовалар билан суҳбат ўтказилиб, уларга Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, бу асосда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 3-сонли қарори ҳамда ҳимоя ордерининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. У.Рахматуллаева ва Г.Баратоваларга ҳимоя ордерининг тегишли нусхалари тўлдирилиб тақдим этилди.
Уларнинг бир-бирларидан алоҳида яшашлари таъминланиб, ундаги чекловлар ва мажбуриятлар билан таништирилди.