14 Июля
Мирзаобод туманида «Ҳимоя ордери» берилди
Мирзаобод тумани, «Боғистон» МФЙ, Ҳ.Олимжон кўчаси, 24-уйда яшовчи фуқаро Ж.Э. га ўгай ўғли Ш.Ж. томонидан бир неча маротаба тазйиқ ва жисмоний зўравонлик ўтказилган. Бугун зўравон ўз қилмишига яраша қонуний жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, фуқаро Ж.Э. га Мирзаобод туман ИИБ томонидан «Ҳимоя ордери» берилди. Ушбу фуқароларга ҳимоя ордери юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ордерда белгиланган чекловларга амал қилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.