27 Августа
“ҲАР-БИР АЁЛ РАХБАР, ҲАР-БИР АЁЛ ОНА”
Дарҳақиқат бугунги замон талабидан келиб чиққан холда, қайси жабхада бўлса ҳам кўришимиз мумкин, ҳар 3 та рахбарнинг бири аёлдир. У хох қурувчилик, хох ишлаб чиқариш бўлсин ёйинки давлат идораларида ҳам аёлларимизнинг фидокорона иш олиб боришлари, озми-кўпми ютуқларга эришганларининг гувохи бўламиз.
“Жамият бор жойда жиноят бор” деган иборадан келиб чиққан холда, шуни алохида таъкидлашимиз лозимки ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этувчи шахслар қаердан келиб чиқади, албатта махалладан, махалла мутасадди ходимлари ва ахолиси билан мунтазам мулоқотда бўлиш, уларни қийнайдиган муаммо ва масалаларни барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳал қилишимиз лозим.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Л.Абдуллаевнинг ташаббуслари билан тумандаги Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими рахбари С.Авлаев,Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Хушвақтова, Адлия бўлими бошлиғининг ўринбосари М.Юсупов, Яккабоғ туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори майор Д.С.Мирзаева, туман хотин-қизлар дин ишлари бўйича бош отинойиси Ф.Хамидовалар иштирокида, туман ҳокимлигида тумандаги отинойилар, хожи оналар, ҳамда махалла раисларининг ўринбосарлари иштирокида “Махаллада ишсиз хотин-қизлар ва уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳамда шаърий никоҳ ва ажримнинг олдини олиш, ҳеч бир аёлнинг ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишига йўл қўймаслик” мавзусида йиғилиш бўлиб,унда туман хокими Л.Абдуллаев ҳар-бир махалланинг раис ўринбосарлари эрталабки ишини, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ва Фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи нотинч оилалардан хабар олиш билан бошлашлиги, сўнг ажрим ёқасига келган оилалар билан махалладаги отинойи ва имом хатиб иштирокида тушунтириш ишларини олиб боришлиги, вояга етмаган қизларнинг эрта турмушга чиқишининг олдини олиш ва эрта туғруққа йўл қўймаслик бўйича махаллага бириктирилган патранаж ҳамширалари билан ўша оилаларга бориб, эрта туғруқнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар беришлигини, ҳозирги пандимия даврида олий маълумотли, ўрта махсус ва ўрта маълумотли ишсиз хотин-қизларни аниқлаб, уларнинг бандлигини таъминлашда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишликни ва ҳар-бир махаллада иш ярмаркаларини ташкил этишлик лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Авлаев ҳар-бир фуқаронинг мурожаати бўйича чуқур ўрганишлик, муаммоларни жойида ҳал қилишлик, фуқаролар имкон қадар ўз муаммоларига маххалла мутасадди рахбар ва ходимлари иштирокида ечим топишлари лозимлигини, фуқароларнинг турли давлат ва ташкилотларга сарсон бўлиб бориб мурожаат қилишликларига йўл қўймаслик, маххаллада имкон қадар сайёр қабулларни ташкил этишлик, нафақа тайинловларига одилона ва холис ёндашиш лозимлигини билдирди.
Туман адлия бўлими ўринбосари М.Юсупов ўз сўзида ҳозирги кунда ажримнинг кўпайиб кетаётганлиги, кўпгина фуқаролар ҳали ҳам ҳуқуқий саводхонлигининг юқори эмаслигидан, шаърий никоҳ асосида оила қуриб, кейинги мулкий муносабатлар ва моддий манфаатдорликка эхтиёж сезилганда уларнинг эхтиёжини қондиришликда юридиу кучга эга хужжатларни тақдим эта олмасликлари натижада кўпгина овворагарчилик ва моддий сарф-харажатнинг юзага келиб чиқишига сабаб бўлаётганлигини айтиб ўтди.
Туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори майор Д.С.Мирзаева ўз сўзида ҳар-бир махаллада 17-тоифа бўйича иш ташкил этилиши лозимлигини, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган хотин-қизларга махалладан “Жамоатчи-мураббий” бириктирилиши лозимлигини, махалладаги ҳар-бир фуқаро у вояга етмаган ёки нуроний бўлсин, ҳар-бири доимий равишда “Менинг махалламда жиноят бўлишига йўл қўймайман” шиори билан яшаши лозимлигини, боланинг бегонаси бўлмаганидек, фуқаронинг ҳам ўзгаси бўлмайди. Шундай экан ҳар-бир махалла “Ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил вояга етмаган қизлар ва ўсмирлар, ҳамда хотин-қизлар” билан педагок психолог иштирокида якка тартибда суҳбатлар олиб, боришлари ва уларнинг оилавий мухитини ўрганишлари лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалардан ташқари бир-қанча муаммолар ҳам ўртага ташланиб, уларнинг ечими бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар белгилаб олинди.