19 Сентября
Жиззах вилоятида оғир ижтимоий аҳволдаги яна бир аёлга 2 хонали уй топширилди.
18.09.2020 йил куни Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказига Жиззах вилояти «Istiqlol Avlodi» ННТси томонидан йуналтирилган, 2019 йил 27-июнь кунидан буён бир нафар фарзанди билан вақтинчалик истиқомат қилиб келаётган чин етим Р.С.га доимий яшаши учун Дўстлик тумани Манас МФЙ ҳудудидан доимий яшаши учун икки хонали уйнинг калити топширилди.
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бўлими томонидан Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, ҳокимликлар билан ҳамкорликда зўравонликка учраган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларимизга манзилли ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.
Реабилитация ва мослаштириш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бўлимига Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ННТ си томонидан йуналтирилган 27.06.2019 йилда мурожаат қилган фуқаро Р.С ва бир нафар 2 ёшли фарзанди билан жойлаштирилган. Ушбу фуқаро чин етим бўлиб, 6 ёшлигида ота-онасидан айрилган ва тоғасининг қўлида қолган, вояга етгач коллежни битириб Қирғизистон Республикасига опасининг ёнига кетган. Қирғизистон Республикасида шаърий никоҳдан ўтиб яшаган ва бир нафар фарзандли бўлган. Турмуш ўртоғи қарзининг эвазига уни бошқа миллати кишига сотиб юборган, одам савдоси ҳамда зўравонлик қурбонига айланган жиянини аҳволидан хабар топган холаси Жиззах вилоятидаги “Istiqlol Avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилган, марказ томонидан кўрсатилган ёрдам ва Миграция бўйича ҳалқаро ташкилотнинг молиявий кўмаги билан Р.С ва фарзанди ватанга қайтарилган, одам савдосидан жабрланган фуқаро зудликда Реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилган. Марказда унинг руҳий ва тиббий ҳолати тикланди. Марказда яшаган даврида Қирғизистон Республикасида туғилган фарзандининг гувоҳнома олмаганлиги сабабли марказ ходимларининг саъйи ҳаракатлари билан унинг фарзандига Дўстлик туман ФҲДЁ бўлимидан туғилганлик гувоҳномасини олишга эришилди. Марказ томонидан доимий равишда кийим кечак билан таъминланди. Фарзанди билан яшашга уйи йўқлиги сабабли Дўстлик туман ҳокимга уй билан таъминлаш бўйича илтимоснома киритилди.
Дўстлик туман ҳокимнинг қарорига асосан Дўстлик тумани Манас МФЙ МФЙ ҳудудидан Р.С ва фарзандига 2 хонали уй ажратилишига қарор чиқарилди. Ушбу қарорга асосан унга мазкур уйнинг калити топширилди. Дўстлик туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Реабилитация ва мослаштириш маркази Дўстлик туман бўлинмаси ҳамда Манас МФЙ томонидан хонадон учун керакли жиҳозлар ва кийим кечаклар билан таъминланди.
Шунингдек, мазкур одам савдоси жабрланувчисига Миграция бўйича ҳалқаро ташкилотнинг молиявий кўмагида тикиувчилик курсида ўқитилиб касбга ўргатилди ва келгусида иш фаолиятни олиб бориши учун тикувчилик машинаси совға қилинди. Cоvid 19 пандемия вактида озик овкат ва кийим кечак билан таъминлади.
Уйга жойлаштиришда Дўстлик туман ҳокими ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хизматлари беқиёсдир.