09 Сентября
“Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш” мавзусида ўқув тадбири (семинар-тренинг) ўтказилди
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази, Миграция бўйича халқаро ташкилот — БМТ Миграция агентлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 3-5 сентябрь кунлари Тошкент вилояти Чимён шаҳарчасида “Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш” мавзусида ўқув тадбири (семинар-тренинг) ўтказилди.
Мазкур тадбирда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялари аъзолари ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари қатнашиб, Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул ходими З.Ходжаева, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази директори ўринбосари О.Қосимов, Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича менежери С.Тошбоев, Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича лойиҳалар мутахассиси Г.Назарова, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси масъул ходими Л.Исоқов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказининг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи О.Аҳмадов, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Н.Камалова, Тошкент вилояти “Ниҳол” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Ш.Рашидовалар маърузалар билан иштирок этишиб, “Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қоидалари” (янги таҳрирда), “Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш миллий механизми тўғрисида”ги ишлаб чиқилаётган қонун ости ҳужжати лойиҳаси, “Одам савдоси ва мигрантлар контрабандаси: ўхшашликлар ва фарқлар”, “Одам савдосидан жабрланган шахслар ва ҳимояга муҳтож мигрантлар: фарқлари, идентификациялаш ва ҳамкорлик”, “Одам савдоси жабрдийдаларига кўрсатиладиган ёрдам турлари: Ватанга қайтариш, реабилитация, реинтеграция”, “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази мисолида одам савдоси жабрдийдаларига реабилитация ёрдамини кўрсатиш”, “Мигрантлар ва одам савдосидан жабрланганларнинг ҳуқуқлари: халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги”, “Гендер масалалари ва аёллар салоҳиятини ошириш. “Гендер маркери” нима ва ундан қандай фойдаланилади?” каби муҳим масалаларнинг мазмун-моҳияти ёритиб берилди.
Семинар-тренинг якуни бўйича барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.