30 Сентября
ППХ ходими чақалоқ топиб олди
Тонги олтилар. Вилоят ИИБ ППХ ва ЖСТБ патруль-пост хизмати батальони 1-отряди сафдор ходими Сарвар Қурбонов Термиз шаҳри “Алпомиш” маҳалласи ҳудудида навбатчилик ўтаётган эди. У ходим одатдагидек кўчаларни кўздан кечирар экан, Меҳрибонлик уйи дарвозаси ёнида турган халтачага кўзи тушди. Яқинлашиб, ичига кўз ташлаганди ҳамки, унда чақалоқ букилиб ётганини кўриб, эти жунжикди. “Наҳотки, чақалоқ, шундай пайтда кўчада ётса-я” деган фикрни яшин тезлигида хаёлидан ўтказди ва дарҳол ҳолат ҳақида навбатчилик қисмига, тез тиббий ёрдам шаҳар бўлимига хабар қилди.
Бирпасда тез тиббий ёрдам машинаси ҳам воқеа жойига етиб келди ва ҳали дунёни англаб улгурмаган мурғак қизалоқни вилоят перинатал марказига олиб кетди.
Қайси бағритош беғубор гўдакка бундай қисматни раво кўрганига ойдинлик киритиш учун терговга қадар текширув ишлари олиб бориляпти.