11 Сентября
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан Самарқанд вилояти матбуот уйида таҳдид ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилиш, тазйиққа дуч келган аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишлаб брифинг ўтказилди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан Самарқанд вилояти матбуот уйида таҳдид ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилиш, тазйиққа дуч келган аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишлаб брифинг ўтказилди.
Брифингда ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлари билан иштирок этишди.
Брифингда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар Профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, хотин қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи полковник Умида Абдуллаева ҳам Zoom платформаси орқали иштирок этди.
Брифингда аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказилишини олдини олиш ҳамда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.