ИЛЛАТГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЙЎЛИДА

Тошкент давлат транспорт университетида ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Коррупция тараққиёт кушандаси”, “Одам савдоси – давр муаммоси”, “Гиёҳвандлик умр заволи” ҳамда “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда ИИВ Транспортда Ҳавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони бўлим бошлиғи, капитан И. Мўминов одам савдосига қарши курашиш, ушбу жиноятдан жабрланганларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш муҳим вазифа эканлигини таъкидлади. Мазкур батальон катта юрисконсульти, капитан У. Тўйчиев xалқаро тeрроризм ва одам савдоси жиноятларининг таҳлили, бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари эътиборига мазкур жиноятларнинг аянчли оқибатлари ифодаланган “Ўз нафсингнинг қурбони бўлма” номли видеофильм намойиш этилди.