ИШЧИ ГУРУҲНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят масъул котиби Асқар Мусинов, туман ҳудудий комиссияси масъул котиби Дўстмурод Носировлар иштирок этдилар.

Йиғилишда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан муҳокамалар олиб борилди. Шу каби келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида сўз юритилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.